Бугун халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда хабар берган вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, унда ташкилий масала кўрилган.
Сулаймонов Акром Исомиддинович - Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига сайланди.

А.Сулаймонов1969 йилда Чироқчи туманида туғилган. У Республика “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, аввалги Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Тўлқин Каримов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.






