АсосийЖАМИЯТ

Президент танқид қилган Сирдарё тумани ҳокими ўрнига янгиси тайинланди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган йиғилишда иш ўринлари ташкил...

'Президент танқид қилган Сирдарё тумани ҳокими ўрнига янгиси тайинланди'ning rasmi

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган йиғилишда иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилган эди.

Бугун ўтказилган Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси қарорига асосан Мухамадиев Алижон Рахимбердиевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, туман ҳокими лавозимига Мирзақулов Ботиржон Казакбаевич тайинланди.

 

Маълумот ўрнида, Ботиржон Мирзақулов 1970 йилнинг 23 февралида Сирдарё туманида туғилган. 2005 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. 2018 йилдан шу кунга қадар Сайхунобод туман ҳокими лавозимида ишлаб келган. 

Сал аввалроқ, Сайхунобод туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

 

    Бошқа янгиликлар