Агар Қозоғистон президенти ўз сўзининг устидан чиқса, у ҳолда талабаларнинг стипендиялари 2 баробар, магистрант ва докторантларники 1,5 баробар оширилади, дейилади platforma.uz хабарида.
Маълум қилинишича, айни пайтда ушбу мамлакатда стипендиялар миқдори бакалавриатурада 26 186 тенге(637 629 сўм), магистратурада 66 913 тенге(1 млн. 629 331 сўм), докторантурада 102 498 тенге(2 млн. 495 826 сўм)ни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, охирги курс бўйича 1 қозоқ тенгеси 24 сўм 35 тийинни ташкил этмоқда.