АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Туркия компанияси ҳамкорлигида барча учун қулай жамоат транспорти тизими яратилади — Вазирлик

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Президентимиз Тошкент шаҳрида йўл-...

'Ўзбекистонда Туркия компанияси ҳамкорлигида барча учун қулай жамоат транспорти тизими яратилади — Вазирлик'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Президентимиз Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди

Мазкур тақдимот жараёнида пойтахт ва йирик шаҳарларда транспорт тирбандликлари йилдан-йилга ошиб бораётганлиги, жамоат транспортини бошқаришда ягона сиёсат мавжуд эмаслиги, тўлов тизими ва бошқа ҳудудлардаги муаммолар танқид остига олинди.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳри мисолида жамоат транспортини тартибга солиш ва хизматлар сифатини ошириш борасида хорижий экспертлар билан тайёрланган таклифлар маъқулланди ҳамда ҳудудлар кесимида бир ёки иккита кўча мисолида жамоат транспортини тартибга солиш тадбирларини кўриш вазифаси юклатилган эди.

Шунга кўра, давлат раҳбари хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича топшириқ берган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туркиянинг “Kalyon Ulaştırma” компанияси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги муаммо ва камчиликлар комплекс ўрганиб чиқилди. Геоинфармацион тизим ҳамда моделлаштириш орқали транспорт ва йўловчилар оқими таҳлил қилинди. Олиб борилган таҳлиллар натижасида Тошкент шаҳрида жамоат транспорти жозибадорлигини янада ошириш, аҳоли учун сифатли ва қулай транспорт тизимини жорий этиш юзасидан бир неча йўналишлар бўйича таклифлар тайёрланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти йўналиш тармоқлари ўтган асрнинг 80-йилларида тузилган бўлиб, шу вақтга қадар мукаммал тарзда қайта кўриб чиқилмаган. Бу эса ўз навбатида шаҳар жамоат транспорти тизимида жиддий муаммоларнинг йиғилиб қолишига сабаб бўлди. Ушбу тизимли муаммоларни эса фақатгини илмий асосланган ёндашувлар билан ҳал этиш мумкин.

Туркиянинг “Kalyon Ulaştırma” компанияси директори Чихат Калёнчи ўғли семирнар иштрокчиларига Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини комплекс ривожлантириш бош режаси юзасидан тақдимот ўтказди.

Шунингдек, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази томонидан “Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини истиқболли ривожлантиришда моделлаштириш тизимини жорий этиш” лойиҳаси бўйича режалар ва амалга оширилган ишлар, кутилаётган натижалар тўғрисида маълумотлар берилди.

    Бошқа янгиликлар