Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан Фарғона водийси вилоятларида табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ҳамда электр энергияси билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳи тузилди. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Нарбаева маълум қилди.
Келтирилишича, ишчи гуруҳи вилоятлардаги Монополияга қарши курашиш бошқармаларида соат 14.00 дан 18.00 га қадар:
Наманган шаҳрида 27 ноябрь куни;
Андижон шаҳрида 28 ноябрь куни;
Фарғона шаҳрида 29 ноябрь куни қабул қилади.






