Моддий-техник ҳолати яхшимас мактабларнинг кўрсаткичи яхши таъминланган мактабларникидан анча юқори бўлиб чиқяпти — Шерматов
Халқ таълими вазирининг маълум қилишича, олий таълимга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган...
Халқ таълими вазирининг маълум қилишича, олий таълимга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайга. Яъни ўтган йили ОТМга ўқувчи киргиза олмаган 2126 та мактаб бўлган бўлса, бу йил уларнинг сони 692 тага тушган.
Вазирнинг айтишича, бундай натижага эришишга ўқувчиларни ОТМ имтиҳонларига муносиб тайёрлай олмайдиган мактаб раҳбарларини лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш катта туртки бўлди.
" -1,5 млн абитуриентнинг атиги 23 фоизи бу йилги мактаб битирувчилари бўлган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллади. Қолган 77 фоиз абитуриентни ташкил этган лицей, коллеж битирувчилари ёки аввалги йилги битирувчилар ҳам ОТМга ҳаракат қилган, репетиторга борган, лекин уларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлди.
Энди буёғига директорларимиз ва мактаб жамоаси фақат натижага ҳаракат қилиши керак. Натижа бу битирувчиларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиши. Уларнинг бир қисми ўқишни кейинги босқичига ўтса, кейинги қисми ўз ишини топиб кетишидир. Ўқишга ҳам киролмаса, иш ҳам топа олмаса, кейинчалик ёшларимиз ҳаётда қийналиб қолишади. Шу сабабли мактаб давридаги вақтини айнан шу натижага йўналтириши, шу жумладан, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириши керак", - дейди Шерматов.
Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, аксарият ёмон кўрсаткичга эга мактабларнинг моддий техник ҳолати яхши кўрсаткичга эга бўлган мактабникидан анча яхши бўлиб чиқган.
" - Эскичасига фақат мактабнинг ташқи кўринишига қараб директорга баҳо берилганида, аксинча булар яхши бўлиб чиқарди ва яхши натижа кўрсатган директорга эса мактабининг кўриниши яхши бўлмаганига чора кўрилиши мумкин эди...
Шунинг учун, ўз ишига фидоий бўлган педагогларимизга ушбу ўзгаришларга сабаб бўлганлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз! Аксинча, бу соҳага адашиб келиб, аввалгидек пахта ва бошқа ортиқча ишлар билан ўралашиб юришга ўрганиб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз" - дейди вазир.
Шерзод Асадов мазкур давлат мукофоти билан мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш, давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ахборот соҳасини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланган.
“Ташаббусли бюджет” доирасида овоз бериш фақат “Очиқ бюджет” ахборот портали, унинг Android ва iOS учун расмий мобил иловалари ҳамда Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади.