АсосийЖАМИЯТ

Учқўрғоннинг Нурли кўчасининг нурсиз йўллари қачон таъмирланади?

"Даракчи" газетасига Учқўрғон туманидаги Қўғай қишлоғидаги “Истиқбол”МФЙ да жойлашган Нурл...

'Учқўрғоннинг Нурли кўчасининг нурсиз йўллари қачон таъмирланади?'ning rasmi

"Даракчи" газетасига Учқўрғон туманидаги Қўғай қишлоғидаги “Истиқбол”МФЙ да жойлашган Нурли кўчасида яшовчи аҳоли вакилларидан мурожаат келиб тушган. Унда айтилишича йўллар кейинги ўн йиллар ичида бирор маротаба бўлсада таъмирланмаганлиги боис ачинарли аҳволга келиб қолган.

"Ёзда ҳам чанг қишда лой, ёғингарчиликларда кўлмаклар кўпайиб умуман юриб бўлмайди, дейди шу маҳаллада яшовчи Сахобат Қодирова. Учрамаган, бормаган ташкилотимиз қолмади. Президент қабулхонасига бордик, туман хокимига мурожаат қилдик. Мутасаддилардан биргина жавоб, дим дастурга тушган 2012 йилга дейишади. Ахир қишлоқнинг марказий аҳоли гавжум кўчаси бўлса, бу ердан одамлар мактабга, шифохонага боради ахир. 

Аҳоли вакилларининг фикрини тинглар эканмиз, кўз ўнгимизда ҳам фуқаролар гўё дорбоздек йўлнинг теккис жойини аҳтариб юрмоқда. Аслида ёғингарчилик палласида аксарият қишлоқлардаги ички кўчалар аҳволи манашундай хунук манзара кашф этади. Бироқ, ички кўчалар қачонки бюджетдан маблағ ажратилса ёки давлат дастурига киритилсагина таъмирланади. Бу фикрларимизни туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари ўринбосари Шавкат Рустамов қуйидагича тасдиқлади. 

Асли ички кўчалар ободонлаштириш унитар корхонага қарашли, улар таъмирлашлари лозим, бироқ агар маблағ йўналтириб берилса, биз томонимиздан бюртмага кўра асфальтлаш ишлари олиб борилади. Мазкур Нурли кўчаси 2021 йил дастурга кўра режага киритилган. 

Албатта мутасаддиларнинг “дастурга кирган” деган бугунги кундаги энг онсон шаблон бўлиб қолган жавоблари қулоққа қанча ёқмасин, аксарият худудларда гап гаплигича қолиб кетмоқда. Ўйлаймизки бугун нафақат транспортларга балки, пиёдаларга ҳам ноқулайлик туғридаётган ушбу йўлни дастурни кутиб ўтирмай, ҳеч йўқ шағаллаштириб берилса ҳам бироз бўлса қулайлик яратилган бўлармиди. 

Ҳокимлик масъуллари билан эса уч кун давомида боғланишнинг иложи бўлмади. Умид қиламизки муносабат билдиришади. 

"Даракчи" газетасининг телеграм манзилига йўлланган мурожаат Намангандаги мухбиримиз томонидан ўрганилди

    Бошқа янгиликлар