АсосийЖАМИЯТ

Нурли кўчасининг нурсиз йўллари қачон таъмирланиши маълум бўлди. "Darakchi" танқидига ҳокимлик тезкор муносабат билдирди

Наманган вилояти Учқўрғон тумани Қўғай қишлоғи “Истиқбол” МФЙда жойлашган Нурли кўчасида я...

'Нурли кўчасининг нурсиз йўллари қачон таъмирланиши маълум бўлди. "Darakchi" танқидига ҳокимлик тезкор муносабат билдирди'ning rasmi

Наманган вилояти Учқўрғон тумани Қўғай қишлоғи “Истиқбол” МФЙда жойлашган Нурли кўчасида яшовчи аҳоли вакилларидан келиб тушган мурожаат мухбиримиз Умида Қўшоқова  томонидан ўрганилган эди. 

Шу асосида сал аввал "Darakchi.uz"да  "Учқўрғоннинг Нурли кўчасининг нурсиз йўллари қачон таъмирланади?" сарлавҳали мақола  ва ҳолат акс этган видеолавҳа эълон қилинди.

Айни пайтда Учқўрғон тумани ҳокимлиги мазкур мақола юзасидан бизга тезкор муносабат билан чиқди.

— Учқўрғон тумани Қўғай қишлоғи “Истиқбол”МФЙда жойлашган Нурли кўчаси йўлларини таъмирлаш 2021 йил Дастурига киритилган. Биринчи чоракда шағаллаш, иккинчи чоракда эса асфальтлаш ишлари олиб борилади, дейди биз билан боғланган туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Козимжон Акрамов. 

Демак, келаётган йилда халқ тилида "ботқоқ кўча" тамғасини олган Нурли кўчасининг йўллари ҳам нурли бўлади. Биз эса аҳоли билан бирга берилган ваъдалар ижросини кутамиз ва вазиятни кузатамиз. 

    Бошқа янгиликлар