АсосийДУНË

Фахр: Испанияда ал-Хоразмийга ёдгорлик ўрнатилди!

Ёдгорлик Мадриднинг Комплутенс давлат университети майдонида физика, кимё ва математика фа...

'Фахр: Испанияда ал-Хоразмийга ёдгорлик ўрнатилди!'ning rasmi

Ёдгорлик Мадриднинг Комплутенс давлат университети майдонида физика, кимё ва математика факултетлари бинолари ўртасида жойлашган.

Маълумот учун, Комплутенс давлат университети Испаниядаги энг йирик олий таълим муассасасидир. Университет 1499 йилда ташкил топган ва ҳозирда Испания университетлари орасида биринчи ўринда туради.

Университет профессори, олим-географ, Испания денгиз флоти қироллик жамияти аъзоси Aлфредо Сурокка буюк Хоразмий асарлари кўп йиллар давомида Комплутенс университетида ўрганилганлигини таъкидлади.

"Биз буюк ўзбек мутафаккири ва олимининг илмий меросини жуда қадрлаймиз, уни ҳамма замонларнинг буюк даҳоларидан бири деб биламиз. Унинг асарлари асосида математика ва бошқа аниқ фанлар бўйича бугунги кунда долзарб бўлган турли хил дарсликлар яратилди. Шубҳасиз, бу асарлар Уйғониш илмининг ривожланишида муҳим рол ўйнаган ва Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам тараққиётга самарали таъсир кўрсатган. Ушбу ёдгорлик Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги энг дўстона муносабатларни рамзий маънода англатади ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади", - деган A. Сурокка.

Ёдгорликнинг расмий очилиши 2020 йилнинг 17 декабрида бўлиб ўтади.

"Дунё"дан Сардорбек Раҳмонқулов таржимаси

    Бошқа янгиликлар