Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилар диққатига муҳим маълумот эълон қилди.
"Кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони айни дақиқаларда вақтинча ёпилган. Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлиги остида махсус хизматлар вазиятни яхшилаш учун иш олиб бормоқда. Йўл ҳаракатланиш учун хавфсиз бўлганидан сўнг, довонда транспорт ҳаракати яна тикланади" дейилади хабарда.






