28 ноябрь coaт 13:30 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 647 (+65) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 3 нафар,
📌Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌Навоий вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 5 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 28 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 10 нафар,
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Юртимизда 69 859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
️Ҳозирда мамлакатимизда 2180 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






