“Юксалиш” УМҲ Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорликда 1—7 декабрь кунлари республика бўйлаб “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акциясини ўтказади.
Унда нотариуслар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар берилади.

Акциянинг асосий мақсади — фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар тайёрлашдан иборат эканлиги айтилмоқда..
_________________






