Қашқадарёдаги 5 - Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг суннат тўйини ўтказиб берди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Китоб тумани бўлими, Ногиронлар жамияти ҳамда Китоб тумани ҳокимлиги ташаббуси билан саховатпеша тадбиркорлар томонидан тумандаги 5-сонли Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчиларидан 10 нафарининг суннат тўйи ташкил этилди.
Хайрия маросимида туман бош имом хатиби ташриф буюриб, тадбир ташкилотчиларининг бу эзгу ишларига ривож тилаб, қилинган эҳсонлар учун уларнинг ҳақларига дуо қилди.
Китоблик бир гуруҳ санъаткорларнинг куй-қўшиқлари болажонлар қалбига бир олам қувонч олиб кирди.







