АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги сайёр қабулда 60 нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилди

Тошкентда оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда. Бугун, 30 ноябрь куни ўтказилган қабуллар...

'Тошкентдаги сайёр қабулда 60 нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилди'ning rasmi

Тошкентда оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда. Бугун, 30 ноябрь куни ўтказилган қабуллар жараёнида 60 нафар маҳкум муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди. Бу ҳақда сайтимизга жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси Дурдона Дадахонова хабар қилди:

– Суд томонидан тайинланган жазо тартиб-қоидаларига, чекловларга риоя қилган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган бир қанча маҳкумлар шартли равишда озод қилиняпти. Уларга суд ажримининг кейинги ҳуқуқий оқибатлари юзасидан ҳам тушунтириш бериб ўтилди. Судланганлик ҳолатини олиб ташлаш юзасидан қонунда белгиланган тартиблар  ва озод этилган фуқаролар шартли муддат даврида яна жиноят содир этса, унинг ҳам оқибатлари қандай якун топиши тушунтириб ўтилди

 

    Бошқа янгиликлар