Кеча, 30 ноябрь куни соат 16:40ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, А.Темур кўчасида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Б.Э. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқариб бораётган вақтида автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.
Ҳайдовчи Б.Э. автомобилни йўл четига тўхтатиб ўзи тушиб қолишга улгурган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.
Автомобилнинг двигатель, юкхона ҳамда салон қисмлари ёниб кетган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Андижон шахар ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини, йўлларда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.





