1

Шавкат Мирзиёев Элбошини табриклади

СИЁСАТ 01.12.2020, 11:51
Шавкат Мирзиёев Элбошини табриклади

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти куни муносабати билан Нурсултон Назарбоевга  турли давлатлардан табрик хатлари ва телеграммалари жўнатилди. Бу ҳақда elbasy.uz хабар бермоқда.

Табриклар хорижий давлатлар раҳбарлари, собиқ президентлар ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, сиёсатчилар, яқин ва узоқ хориждаги бизнес вакиллари томонидан юборилган.

Табрик йўллаганлар орасида Ўзбекистон Президенти ҳам бор. Шавкат Мирзиёев ўз табригида Элбошига сиҳат-саломатлик, мамлакат фаровонлиги йўлидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига эса тинчлик, фаровонлик, барқарор ривожланиш тилаган.

- Биринчи Президент куни - кўп миллатли Қозоғистон халқининг тинчлик ва барқарорлик, миллат бирлиги ва ҳамжиҳатлигининг ўзига хос рамзи. Сиз мамлакат раҳбари, суверен Қозоғистоннинг мисли кўрилмаган ютуқларга эриштирган самарали ислоҳотларнинг асосчиси, дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган глобал ташаббусларнинг муаллифи, тажрибали ва таниқли сиёсатчи, халқига ва Ватанига хизмат қилишни муқаддас бурч деб биладиган фидойи раҳбар сифатида катта ҳурмат ва эътирофга сазовор бўлдингиз, деб ёзади Ш. Мирзиёев ўз табригида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1