АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Беларусь компаниялари томонидан эко-уйлар қурилиши мумкин

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Белару...

'Ўзбекистонда Беларусь компаниялари томонидан эко-уйлар қурилиши мумкин'ning rasmi

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич билан учрашди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек Беларусь компанияларининг Ўзбекистонда, хусусан Бўстонлиқ ва Зомин туманларида (Тошкент вилояти ва Жиззах вилоятида) эко-уйлар қуриш имкониятларига оид масалаларни муҳокама қилишди. Ўтказилган музокаралар доирасида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида икки томонлама туризмни ривожлантиришга доир ҳукуматлараро келишув тайёрланмоқда.

Мазкур келишув жорий йилнинг 16-18 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида имзоланиши режалаштирилмоқда. Келишув икки томонлама туристик салоҳиятни тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистондан Беларусга ва Беларусдан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилишга йўналтирилади. 

Ҳужжатда Ўзбекистоннинг тоғ-чанғи курортларини тарғиб қилишга, шунингдек мамлакатимизнинг инвестицион лойиҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. 

    Бошқа янгиликлар