АсосийJamiyat

Самарқандда фирибгар йигит қамоқда ҳам жиноятга қўл урди

'Самарқандда фирибгар йигит қамоқда ҳам жиноятга қўл урди'ning rasmi

2020 йил 3 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлисида А.И.Ш.га нисбатан жиноят иши кўрилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси М.Тўхтаевга асосланиб, мухбиримиз Озод Нурмуҳамедов хабар қилди.

1981 йилда туғилган судланувчи хавфли рецидивист бўла туриб, 38-манзил колонияда жазо муддатини ўташ давомида, 2019 йил февраль ойидан 2019 йил май ойига қадар бўлган вақт оралиғида жабрланувчи Х.Т.нинг ишончига кириб, унга бошланғич 100.000.000 сўм тўлов асосида лизингга “МАН” автозаводидан “Камаз” русумли юк автомашинасини олиб беришни ваъда қилиб, уни алдаб унинг 55.000.000 сўм ва 5.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатган.

Биринчи босқич ҳамда апелляция инстанцияси судларида сўроқ қилинган судланувчи А.И.Ш. иқрорлик билдирмаган.

Унинг айтишича, жабрланувчи Х.Т.га “Камаз” автомашинасини олиб бериш мақсадида ундан 100.млн эмас 7.500 АҚШ доллари олмаган. 2019 йилнинг 24 ёки 25 июнь куни синглиси Каттақўрғонда 4.000 АҚШ доллари пулларни Х.Т.га қайтариб берган. Пул олди-бердиси жазони ижро этиш колониясида бўлганини, “Камаз” учун олинган 7.500 АҚШ долларини синглиси қайтарганини, жабрланувчи туҳмат қилаётганлигини айтиб, судьядан адолатли қарор  чиқаришини сўраган.

Судда сўроқ қилинган жабрланувчи Х.Т. ўз кўрсатувида, судланувчи билан 2018 йил ноябрь ойида “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ўзининг “Ласетти” билан киракашлик қилиб танишганлигини айтган. Судланувчи А.И.Ш. Самарқанд “Ман” заводидан лизингга “Камаз” русумли автомашина олиб бераман, юк автомашинасидан  яхши фойда қилишларини айтиб, уни қизиқтирган. Автомашина нархини сўраган вақтида 554.000.000 сўмлигини, лизингга бошланишидан 10 фоиз 55.400.000 сўм тўлов қилиши кераклигини айтган. Унинг гапига ишонган жабранувчи  “Ласетти” сини сотиб, А.И.Ш.га 55.000.000 сўм ва 5.500 АҚШ доллари берган. Шундан 7.500 АҚШ долларини судланувчининг синглиси қайтариб берган. Судьядан қопланмай қолган 38.030.000 сўмни  ундириб беришини сўраган.

Биринчи босқич судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиб, жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг асосий қисми қопланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан ЖКнинг 60,61-моддаларига асосан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 28.05.2014 йилдаги ҳукми бўйича ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунини суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ва жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 7 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар