30 ноябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Э.Ш. исмли аёлни Фарғона тумани ҳудудида қўлга олишди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ф.М. исмли аёлни қўлга олишди.






