АсосийЖАМИЯТ

Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарима ёзди (ми?)

Ижтимоий тармоқда “Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарим...

'Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарима ёзди (ми?)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда “Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарима ёзди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирди.  

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни ижтимоий тармоқда “Яккабоғда ЙПХ ходими ҳайдовчига содир этмаган қоидабузарлиги учун жарима ёзди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Яккабоғ тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори С.Кенжаев белгиланган дислокация асосида 4Н-274 “Яккабоғ-Яккасарой” атомобиль йўлининг 5-километрида хизмат олиб бораётган вақтида, туман марказий деҳқон бозори томон ҳаракатланиб келган “Нексия” русумли, 70 А 902 МА давлат рақам белгили автомобилга тўхташ ишорасини берган.

Ҳайдовчига светофорнинг қизил чироғида автомобилининг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиққан ҳолда тўхтаганлигини тушунтирган. Ҳайдовчи тўхташ чизиғи устига автомобили етмасдан тўхтаганлигини айтган ва ўз эътирозларини билдирган. 

Ҳолат ҳайдовчи томонидан видео тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда тарқатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар