АсосийЖАМИЯТ

Навоийда сохта ходим ўнлаб фуқарони чув туширди(видео)

Навоий шаҳрида М. исмли шахс (исм ўзгартирилган)20 дан зиёд фуқаронинг катта миқдордаги пу...

'Навоийда сохта ходим ўнлаб фуқарони чув туширди(видео)'ning rasmi

Навоий шаҳрида М. исмли шахс (исм ўзгартирилган)20 дан зиёд фуқаронинг катта миқдордаги пулларини ечиб олди. Бу ҳақда Навоий вилоятидан “Darakchi” нинг махсус мухбири Ширингул Асоева хабар қилмоқда.

Айбланувчи Навоий шаҳар Меъморлар кўчасида жойлашган Навоий Автосавдо корхонасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги гуруҳига қўшилади. Гуруҳ аъзоларига Навоий Автосавдо МЧЖнинг ходими экани, корхона акция уюштираётгани, 300 минг сўмдан 1 миллион 700 минг сўмгача пул мукофотига эга бўлишлари мумкинлиги ҳақида хабар жўнатади. Пул маблағлари эса фақатгина пластик карталарга тўланишини айтиб, алдов йўллари билан фуқароларнинг ишончига кириш орқали уларнинг пластик карталари кодларини билиб олади. 

“Ишондим ва пластик картамни расмини жўнатдим. Сўнгра ‘Ҳурматли мижоз телефонингизга келган кодни юборинг’, – деган жавобни олдим. Келган кодни юбордим, бироздан сўнг ҳисобимни текширганимда, ўз пулларим ечиб олинганини кўрдим”, – дейди жабрланувчилардан бири.

    Бошқа янгиликлар