1

Давлат харидлари бўйича жавобгарлик кучайтирилади

СИЁСАТ 02.12.2020, 19:13
Давлат харидлари бўйича жавобгарлик кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов ўз мулоҳазаларини билдирди.

Давлат ташкилотлари ва идораларининг очиқ ва шаффоф тизим асосида харидларини амалга ошириши ўта муҳим ва долзарбдир. Хoрижий мaмлaкaтлaр тaжрибacи шуни кўрcaтaдики, дaвлaт хaриди бюджeтнинг хaрaжaтлaр қиcмидa кaттa caлмoқни эгaллaйди, ўз навбатида, у иқтиcoдиётни бoшқaришнинг муҳим вocитacи ҳиcoблaнaди.

Илгари давлат харидлари соҳасидаги муносабатлар 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали тартибга солинган бўлса, 2018 йилнинг апрель ойида давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ягона ҳужжат “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун лойиҳасида давлат харидлари соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ҳар томонлама назоратни самарали йўлга қўйилиши билан бирга, давлат харидлари иштирокчиларига қулайлик ва кенг имкониятлар яратиш орқали харид қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган нормалар акс этмоқда. Шу боисдан у мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, юртимизнинг жаҳон миқиёсидаги обрўсини янада ошириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиши шубҳасиз.  

Давлат харидларини амалга оширишда рақамлаштиришдан кенгроқ фойдаланиб, шаффофликни ошириш ва назорат тизимини такомиллаштириш энг муҳим ва кечиктириб бўлмас вазифа ҳисобланади. Шунингдек, А.Хаитов мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат харидлари очиқлиги ва шаффофлигини ҳамда бу соҳада тадбиркорларнинг рақобатлашувини таъминлашини алоҳида таъкидлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1