1

Тўхташ ёки тўхтаб туриш (парковка) қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун белгиланган жарималар миқдори камайтирилади

СИЁСАТ 02.12.2020, 20:38
Тўхташ ёки тўхтаб туриш (парковка) қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун белгиланган жарималар миқдори камайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофа ва хафвсизлик масалалари қўмитаси томонидан транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳолати учун белгиланган жарима миқдорларини қамайтириш таклифи илгари сурилмоқда. Қўмита таклифига асосан, мазкур ҳуқуқбузарлик учун жаримани  БҲМнинг бир баравари (223 минг сўм) миқдорида белгилаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ҳуқуқбузарликни такроран содир этилганда жарима миқдорини ошиши ҳам бекор килиниши кутилмоқда. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев маълум қилди.

Автомобиллар сони тез суръатларда ошиб бораётган бир пайтда катта шаҳарлар марказларида автомобил транспортини белгиланган жойда қолдириш (парковка) муаммоси кўплаб ҳайдовчилар учун долзарб масалага айланиб бормоқда. Бу масала айниқса пойтахтда яққол кўзга ташланмоқда. Шаҳарда пуллик автотураргоҳлар етишмаслиги ёки ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш (ҳолбуки бу орқали маҳаллий бюджетга яхшигина даромад ишлаш имконияти бор) мақсадида  марказий кўчаларда йўл бўйларига оддий паркоматлар ўрнатилмаганлиги бир сабаб бўлса,  белгиланмаган ёки рухсат этилмаган жойларда автомобил транспорти парковка қилингани учун “отни калласидек” жарималар белгиланганлиги табиий равишда кўплаб ҳайдовчилар эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) уч баравари яъни 668 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  Айни ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш ҳайдовчига БҲМнинг беш баравари (1млн 113 минг сўм) миқдорида, учинчи марта содир этилиши эса БҲМнинг ўн баравари (2млн 225 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.  

Ҳозирда қўмита аъзоси, депутат Фарҳод Ашматов томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 6-прим моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1