АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон элчиси Жанубий Корея мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен...

'Ўзбекистон элчиси Жанубий Корея мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен Жанубий Корея дўстлик ва маданият элчилари уюшмаси томонидан «2020 йилнинг энг илғор элчиси» мукофоти билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА 

Хабарга кўра, мамлакатимиз дипломатик миссияси раҳбари ушбу мукофотга Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат халқларининг дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш ва ўзаро англашувни юксалтиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун муносиб деб топилган.

Тақдирлаш маросимида Жанубий Корея дўстлик ва маданият элчилари уюшмаси президенти, «НДНнеwс» журнали раиси ва ношири Шин Хюн Ду Виталий Феннинг самарали дипломатик фаолиятини эътироф этиб, келгусида икки давлат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларининг дипломатик ваколатхона саъй-ҳаракатлари билан янада жадал суръатларда ривожланишига ишонч билдирган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 2018 йил август ойида Виталий Фен дипломатик хизматдаги самарали фаолияти ва улкан хизматлари учун «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган эди.

    Бошқа янгиликлар