Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда 2021 йилдан автомобиль ёқилғисининг нархлариниг ошиши тўғрисидаги мавзу долзарб ва муҳокамага сабаб бўлмоқда. «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ушбу хабарларга расмий муносабати ташкилот Матбуот хизмати томонидан "darakchi.uz"га тақдим этилди.
Изоҳ сифатида маълум қилинишича, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида (АЁҚШ) автомобиль ва дизель ёқилғисининг чакана нархи эркин шаклланиб, унга биржа савдолари орқали харид қилинган улгуржи нарх, АЁҚШ нинг сотиш билан боғлиқ харажатлари ва фойдаси ҳамда амалдаги қонунчиликда кўрсатилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда www.mf.uz сайти чоп этган маълумотларига асосланиб автомобиль ва дизель ёқилғисига тўланадиган акциз солиғининг 2021 йил 1 февралдан ошиши тўғрисидаги солиқ қодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилганлигини кўрса бўлади. Ушбу қонун лойиҳасига кўра қўйидаги нефть махсулотларига ва якуний истеъмолчигасотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимча киритилиши кўзда тутилмоқда:
Нефть махсулотлари:
- 1 тонна Аи-80 бензини: амалда – 200.000 сўм, таклиф – 240.000 сўм;
- 1 тонна Аи-80, Аи-92, Аи-93 ва Аи-95 бензини: амалда – 250.000 сўм, таклиф – 275.000 сўм;
- 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 200.000 сўм, таклиф – 240.000 сўм;
- 1 тонна ЭКО дизель ёқилғиси: амалда – 180.000 сўм, таклиф – 216.000 сўм
Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи:
- 1 тонна бензин: амалда – 378.480 сўм, таклиф – 465.530 сўм;
- 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 346.275 сўм, таклиф – 425.918 сўм.
Юқоридаги ўзгаришлар республикада оммабоп бўлган Аи-80 бензини мисолида 1 тоннаси 127.050 сўмга (ҚҚС ни ҳисобга олганда 146.108 сўмга) ёки 1 литри 95 сўмга (ҚҚС ни ҳисобга олганда 110 сўмга) ошиши мумкин.
Бундан ташқари, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун газ “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан етказиб берилади, дейилган хабарда.






