АсосийЖАМИЯТ

Халқ таълими вазирлигида Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни” бошланди

Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республи...

'Халқ таълими вазирлигида Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни” бошланди'ning rasmi

Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни” бошланди. Тадбирда вазирлик ва ҳудудий бошқарма раҳбарлари, масъуллари, мутахассислар, соҳа вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Қайд этилишича, тадбир Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг жамоатчилик ва фуқаролар олдида очиқлигини таъминлаш ҳамда журналист, блогерлар ҳамда фуқароларни қизиқтирган саволларга, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган  ишларга оид саволларга жавоб бериш мақсадида ташкил этилди.

Таъкидланишича, сўнгги 2 йил мобайнида халқ таълими тизимида коррупцияга оид қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш йўналишида вазирлик томонидан бир қатор ташкилий ва амалий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор Фармон ва Қарорларига мувофиқ Вазирликда Назорат-ҳуқуқий хизмат ташкил қилиниб унинг асосий вазифалари сифатида тизимдаги муассасаларда ички назоратни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилишининг, шунингдек, вазирлик тизими ходимлари томонидан касбга оид одоб-аҳлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ва профилактика қилиш белгиланди.

“Очиқ эшиклар куни” доирасида халқ таълими тизимидаги муассасаларни бошқаришни автоматлаштириш орқали молиявий хато, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш ҳамда Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича мутахассислар томонидан батафсил маълумот берилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан батафсил жавоб олди.

Мавзуга доир:

Тизимда 70 млрд. сўм иш ҳақидан ўғирланган, 100 дан ортиқ масъулларга чора кўрилади — Халқ таълими вазирлиги

    Бошқа янгиликлар