1

Хитойда кучли зилзила. Ўнлаб уйлар вайрон бўлди

ДУНЁ 21.01.2016, 14:46
Хитойда кучли зилзила. Ўнлаб уйлар вайрон бўлди

Хитойда бугун тунги соат 1:13 да юз берган 6,4 магнитудали зилзила ўнлаб уйларни вайрон қилди.

Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Цинхай провинциясида юз берган кучли зилзила 54 та иншоотни вайрон қилган, бу ҳақда ХХР сейсмик хизмати хабар берди.

Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Зилзила шунингдек Синин шаҳар округи ҳамда қўшни Ганьсу провинциясида ҳам сезилган.

Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Табиий офат ҳудудида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда. Зилзила темир йўл ҳаракатига таъсир қилмаган, барча поездлар жадвал бўйича ҳаракатланмоқда.

Маълумотларган кўра, зилзила бир неча дақиқа давом этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1