2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда "ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқатилди.
ИИВ ЙҲХББнинг воқеа юзасидан берган маълумотига кўра, видеода Жиззах шаҳрида вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган "Ласетти" русумли, 25 226 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси пиёдалар ўтиш жойидан олдин чизилган 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган.
Маълумот учун: 1.1 йўл ётиқ чизиғи - қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради, чизиқни босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
Ҳолат ўрганилган ва "Ласетти" русумли, 25 226 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.







