Ижтимоий тармоқларда одамлар қўлбола бензинли иситиш мосламасини ихтиро қилганликларини видео орқали намойиш этишди. Видеода бензин ва сувдан пайдо қилинган газдан уйни иситишда фойдаланиш мумкинлиги айтилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан бу тажрибани асло амалда қўлламасликларини сўрамоқда. Бу ҳаёт ва соғлиқ учун ўта хавфли эканлигини таъкидлашмоқда. Бунинг натижасида ёнғин, ҳатто портлаш каби кўнгилсиз ҳодисалар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантиришди.






