АсосийЖАМИЯТ

Шаҳрисабзда 5 та эҳтиёжманд оилага бепул хонадонлар топширилди

Шаҳрисабз туман ҳокими Самад Хасанов ва сектор раҳбарлари иштирокида “Темир дафтар”га кири...

'Шаҳрисабзда 5 та эҳтиёжманд оилага бепул хонадонлар топширилди'ning rasmi

Шаҳрисабз туман ҳокими Самад Хасанов ва сектор раҳбарлари иштирокида “Темир дафтар”га киритилган ногирон, уйсиз оилаларга тумандаги “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ижтимоий хонадонлар калитини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё.уз хабар қилди.

Мазкур хонадонлар узоқ йиллардан бери фойдаланилмасдан келинаётган, қаровсиз ҳолда ётган 16-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг эски биноси бўлиб, туман маҳаллий бюджетининг ошириб бажарилган маблағлари ҳисобидан қайта капитал таъмирланиб, 5 та оила муносиб яшайдиган хонадонларга айлантирилди.

Хонадонларда барча қулайликлар мавжуд бўлиб, эҳтиёжманд оилалар эгалик ҳуқуқисиз 1 сўм қийматида ижара асосида туриш ҳуқуқига эга бўлишди. Шунингдек, улар ўзларининг ижтимоий ҳолатини яхшилагунга қадар, давлатимиз ҳимояси остида ҳеч қандай коммунал тўловларисиз яшаш имкониятига эгадир.

    Бошқа янгиликлар