АсосийDunyo

Америкалик 102 ёшли аёл 2 марта коронавирусни енгди

'Америкалик 102 ёшли аёл 2 марта коронавирусни енгди'ning rasmi

Aмерикалик 102 ёшли Aнжелина Фридман икки маротаба коронавирусга чалинди ва ҳар иккала ҳолатда ҳам касалликни муваффақиятли енгди.

Фридман биринчи марта март ойида COVID-19’ни юқтириб олди. Унга октябрь ойида иккинчи марта COVID-19 ташхиси қўйилган. Aмерикалик аёл қариялар уйида яшаб, вирусни юқтирган. Бу сафар Фридман қаттиқ йўталди ва иситмаси бор эди. Дастлаб шифокорлар уни гриппга чалинган деб ўйлашди. Кейин эса коронавирус тести салбий натижа кўрсатган.

Нашрнинг таъкидлашича, бу америкалик қария аёл ҳаётидаги биринчи пандемия эмас. Aнжелина 1918 йилда Италиядан Нью-Йоркга иммигрантларни ташийдиган кемада туғилган. Бу вақтда сайёрамизда “испан гриппи” авж олиб, миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган давр эди. Бундан ташқари, Aнжелина ҳаёти давомида саратон, сепсис ва ички қон кетиш билан оғриган.

Ҳозирда у деярли кўрмайди, лекин аёл ҳаётдан завқланишда давом этмоқда. Масалан, у ҳар доим қариялар уйидаги танловларда қатнашади.

    Бошқа янгиликлар