1

Бюджет ижроси муҳокама қилинди

СИЁСАТ 04.12.2020, 18:06
Бюджет ижроси муҳокама қилинди

2020 йил 4 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг видеоконференцалоқа мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ва Бюджетнома, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, мажлисда “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва Бюджетнома муҳокама қилинди.

Шунингдек, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунда барча бюджет жараёни иштирокчилари томонидан бюджет маълумотларини очиқ тақдим қилишга ва шу орқали бюджет маблағларини самарадорлигини оширишга қаратилган бир неча қоидалар киритилган бўлиб, Қонунга мувофиқ ҳар чорак якуни билан ўзининг расмий веб-сайтларига маълумотларни жойлаштирилиши белгиланган.

Сенат аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ва Бюджетнома, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Қўмита мажлиси якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1