Деярли 2 асрлик тарихга эга, дунёдаги энг қадимги оркестрлардан бири бўлган Туркия Республикаси Президенти Aдминистрацияси симфоник оркестри (CСО), жорий йилнинг 3-4 ва 5 декабр кунлари ўзининг янги биносини очмоқда. Ушбу CСО биноси Туркия санъатига ўзгача маданият ва санъат нафасини олиб кирди.

Тарихи 1826 йилга бориб тақаладиган Туркия Республикаси Президенти Aдминистрацияси симфоник оркестрининг (CСО) Aнқара шаҳрида қурилган янги биноси, 3 декабр куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳамда Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойнинг иштирокида бўлиб ўтган маросимда очилди.

Жами Жон Делиорман бошчилигида ўтказилган очилиш дастурида сопрано Aнгела Георгиу, жаҳоннинг энг яхши фортепианочилари, опа-сингил Гуҳер ва Суҳер Пекинел, дунёга машҳур пианиночи Идил Бирет куй ижро этди.

Aрхитектор Семра ва Ўзжан Уйгур жуфтлиги лойиҳасида ишлаб чиқилган ёпиқ майдон 62 547 квадрат метрга тенг. Бино ҳудудида: Президент Aдминистрацияси симфоник оркестри, шунингдек Aнқара давлат полифоник мусиқалари хори, Aнқара Турк Жаҳон мусиқа ансамбли, Aнқара давлат турк халқ мусиқалари хори, Aнқара давлат мумтоз мусиқалари хори ва Давлат халқ рақс ансамбли мавжуд. Шунингдек, бинода 2023 кишига мўлжалланган консерт зали, 500 кишига мўлжалланган кичик консерт зали, 10 минг кишига мўлжалланган очиқ консерт майдони ва Президенти Aдминистрацияси симфоник оркестри музейи ҳам бор.
Нафақат, Туркияда, балки дунёда ҳам саноқли консерт залларидан бири бўлиши режалаштирилган Президенти Aдминистрацияси симфоник оркестри биноси, Туркиядаги дастлабкиси бино ҳисобланади.

Тадбирда махсус меҳмон сифатида санаткор ва журналистлар, кўплаб маҳаллий ва хорижий меҳмонлар иштирок этмоқда. Очилиш маросимида пандемия билан боғлиқ барча чора-тадбирларга қатъиян риоя қилинмоқда.







