Атлетика федерацияси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 6 декабрь куни II Халқаро Тошкент марафони ўтказилади. Шу муносабати билан эртага соат 10:00 дан 14:15 га қадар айрим кўчалар автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади. Булар:
— Афросиёб ва Ойбек кўчаларининг бир қисми – “Ўзбекистон” метро бекати чорраҳасидан Нукус кўчасигача;
— Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми;
— Абдулла Қодирий кўчасининг Истиқбол кўчасидан Абдулла Қодирий боғи яқинидаги айланиб қайтиш йўлигача (разворот) бўлган қисми;
— Бешёғоч кўчасининг Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
— Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Бешёғоч кўчасидан “Ўзбекистон” метро бекати чорраҳасигача бўлган қисми.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилади.






