АсосийJamiyat

Ўзбекистонда биринчи марта 2 нафар олимга диссертация ҳимоясисиз фан докторлик илмий даражаси берилди

'Ўзбекистонда биринчи марта 2 нафар олимга диссертация ҳимоясисиз фан докторлик илмий даражаси берилди'ning rasmi

Фанлар Академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Ўзбекистонда биринчи марта диссертация ҳимоясисиз фан докторлик илмий даражасини олиш бўйича 2 та ҳимоя бўлиб ўтди.

Фанлар академияси маълум қилишича, ҳимоячилардан бири У.Б.Халилов ҳамда М.С.Юсуповга физика-математика фанлари доктори (Dcs) илмий даражаси берилди. Уларнинг диссертация ҳимоясини олиш учун тайёрлаган ишлари кўриб чиқилди ва докторлик иши тақдимоти юқори баҳоланди.

Таъкидланишича, У.Халилов ва М.Юсуповлар 10 йилдан ортиқ чет элдаги илмий сафардан сўнг, ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида ишлаш истагини билдиришган. 

    Бошқа янгиликлар