Дунё бўйича COVID-19 юқтириб олганлар сони 66 миллион кишидан ошди, дея хабар беради АҚШнинг Жонс Ҳопкинс университети.
Коронавирусни юқтириб олганлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда 14,3 миллион киши вирусга чалинган. Вафот этганларнинг энг кўпи ҳам АҚШда - 279 минг.
Кейинги ўринларда қуйидаги мамлакатлар етакчи:
- Ҳиндистон — 9,6 миллион;
- Бразилия — 6,5 миллион;
- Россия — 2,41 миллион;
- Франция — 2,32 миллион.
Шунингдек, Буюк Британия, Италия, Испания, Аргентина, Колумбия, Германия, Мексика, Польша ва Эронда касалланиш ҳолатлари сони 1 миллиондан ошган.






