38 йил мобайнида қурилган тўғон: ҳам сув, ҳам электр
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот...
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида ОАВ ходимлари учун ташкил этилган пресс-турда Сурхондарё вилоятидаги "Тўполон" сув омбори ва гидроэлектр станцияси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Сурхондарё вилоятида 5 та сунъий сув омбори мавжуд, шулардан Марказий Осиёдаги энг баланд "Тўполон" сув омбори ўттиз саккиз йил давомида қурилган. Шу жумладан, тўғоннинг узунлиги 187 метр бўлиб, фойдаланиладиган сув ресурсларининг умумий ҳажми йилига 4270 млрд. метр кубни ташкил қилади. Бундан ташқари сув омбори 500 миллион метр куб сиғимдаги сувни тўплаш имкониятига эга. Бунда асосий кўрсаткичлар Амударё, Сурхондарё дарёлари ҳамда Тўполанг сув омборлари ҳиссасига тўғри келади. Муҳим жиҳати шундаки, Сув тўғони бошқарувини Германиядан келтирилган ақлли техникалар амалга оширади. "Тўполон" сув омбори қошида сув омборлари ва ГЭСлар ҳолатини мониторинг қилишга ихтисослашган техник тизимларни кузатувчи диспетчерлик-назорат пункти ва сув омборлари тўғонларини мустаҳкамлаш ва доимий назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш инсон омилисиз ишлаб турибди.
— Гидроэнергетика энергияси табиий ресурс ҳисоблади. Шунинг учун, фақат Гидроэлектр станция учун маблағ зарур бўлади. ГЭС ўзининг харажатларини 3 йилда қоплайди, ИЭС эса 15 йилда қоплайди. 2014-2015 йилларда ГЭСларда ишлаб чиқариладиган 1 кв электр энергиянинг таннархи 40-45 центни, ИЭСларда 3-3,5 АҚШ долларни ташкил этган. 2017 йилдан 2021 йилга қадар эса гидроэнергетикани ривожлантириш дастур кўрсаткичи 26 фоизга қадар чиқарилиши керак. Эътиборли жиҳати ушбу ресурслар табиий ва қайта тикланувчанлиги билан фарқланади. ГЭСлар томонидан экологияга ҳеч қандай зарар етказилмаган ҳолда, барқарор энергия ишлаб чиқариш, вилоят саноат корхоналари, турли идоралар ва маҳаллий аҳолини таъминлаб берилади. Бунда "Тўполанг" ГЭСи Тўполанг дарёсининг сўл тарафидаги Тўполанг гидроузелининг ҳудудида жойлашган бўлиб, шимолдан тўғон, шарқдан тоғ қоялари ва жанубдан Тўполанг дарёси ҳамда ғарбдан ГЭС канали билан чегараланган. Лойиҳа бўйича ўртача йиллик ишлаб чиқариш 63,3 млн. кВт.соатни ташкил қилади.
Малумот ўрнида, мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида Сурхондарё вилоятининг электр энергиясига бўлган талабининг муайян қисмини, саноат ва иқтисодиёт корхоналарини гидроэнергия ҳисобидан таъминлаш имкони вужудга келади.
Германия Федерал атроф-муҳит ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги давлат котиби Йохен Фласбарт эса 2027 йил ёзига қадар экстремал иссиқликка қарши курашиш бўйича миллий режа ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурган.