1 декабрь куни Қорабайир зотдор отлари Қашқадарёдан Тошкентга қараб йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.
Қашқадарёлик чавандозлар Қашқадарёдан Тошкентгача бўлган масофани 6 кун ичида отда юриб ўтди. Бугун тонгда чавандозлар Тошкентга кириб келган.
"Бу марафон қорабайир наслини нималарга қодирлиги ва чидамлилигини кўрсатиб берди.Чавандозларни ҳам ҳақиқий синовдан ўтказди.
Кимлардир учун ҳаммаси осондек кўринган бўлиши мумкин, аммо биз шу 6 кун ичида ҳақиқий машаққат билан йўл босган чавандозлар куч-қудратини гувоҳи бўлдик.Ўзбек чавандози шундай бўлади.
Қийинчиликдан қўрқмайди. Маррани катта қўяди ва буни уддалайди ҳам.
Қашқадарёлик чавандозлар ва қорабайир зотли отларни ҳақиқий қаҳрамонлар дейиш мумкин. Чунки яқин йилларда бундай катта масофа отда юриб ўтилмаган.
Бугунги замон қаҳрамонлари орамизда. Улар Амир Темур каби буюк бобокалонимизга муносиб номзод эканини исботламоқда", дейилади "Nasafnews.uz"да.
Чавандозлар пойтахт кўчаларида айланиб, қорабайирнинг қудратини намойиш этишмоқда.






