Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига жами тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 401 727 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 89 677 тани (22,3 фоиз) ташкил қилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
- Тошкент шаҳри – 12 858 та
- Фарғона вилояти – 10 779 та
- Қашқадарё вилояти – 9 123 та
- Наманган вилояти – 7 188 та
- Сурхондарё вилояти – 7 018 та
️ Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган:
- савдода – 33 837 та
- саноатда – 16 165 та
- қурилишда – 7 850 та
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 803 та
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 658 та






