Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарорига асосан автобус йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида, Тошкент шаҳридаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 2020 йилнинг 15 декабрь санасидан 26, 79, 83, 96, 112, 114, 148, 152, 184, 185 автобус йўналишлари мақбуллаштирилади.
Жумладан:
26, 83, 114 сонли автобуслар йўналиши ўзгартирилмоқда;
79, 112, 152 сонли автобуслар йўналиши ёпилмоқда;
96, 148 сонли автобуслар йўналиши қисқартирилмоқда;
184, 185 сонли янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда.













