АсосийЖАМИЯТ

Наманганда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Наманган шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Наманган шаҳрида “Бўш иш ўрин...

'Наманганда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди'ning rasmi

Наманган шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Наманган шаҳрида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги расмий канали маълум қилди.

Унда шахардаги 52 та иш берувчи корхоналар ўзларидаги 2 300 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркада 475 нафар ишсиз фуқаролар қатнашиб, шундан 90 нафарига халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жойлашиш учун йулланмалар берилди.  

Улардан  42 нафарини ўқишни  битирувчи ёшлар, 2  нафари жазони ўташ муассасасидан озод қилинганлар, 11 нафарини меҳнат мигрантлари ташкил этади. Шунингдек, ярмаркада 112 нафар фуқароларга меҳнатга оид қонунчилик  тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тадбирда Наманган шаҳар ҳокими О.Исаев, Давлатобод тумани ҳокими А.Тожимирзаев иштирок этиб, ташкил этилган меҳнат ярмаркаси коллеж битирувчилари, иш топишда қийналаётган фуқаролар, меҳнат мигрантлари, одам савдосидан жабрланган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқароларни иш билан таъминлашда зарур ва аҳамиятли эканлигини таъкидладилар.

    Бошқа янгиликлар