Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Жумладан:
Худойқулова Зилола Раҳматовна – Бухоро вилоят “Истиқлол-ТВ” телерадиокомпанияси бош муҳаррири;
Норқулова Шаҳзода Худжамовна – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиокомпанияси мутахассиси;
Зиятов Ахроржон Хабибуллаевич– Фарғона ёшлар студияси координатори, “Марғилон” телеканали мухбири;
Туляганов Бобир Батирович – Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати бошлиғи-ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби;
Нариманов Бекзод Абдувалиевич –Тошкент давлат юридик университети декан ўринбосари;
Файзиев Баходир Рустамович – Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи;
Тошев Бобоқул Норкобилович – Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Қонунчилик техникаси ва коррупцияга қарши экспертиза кафедраси мудири;
Алимов Беруний Султонович– Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети доценти;

Никита Макаренко – журналист, блогер, Uzreport телеканалидаги “Янги репортаж” дастури муаллифи ва бошловчиси, “Эффект Макаренко” блоги муаллифи;
Ирина Матвиенко – журналист, зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳаси асосчиси;
Камолова Наргиза Тоғматовна– Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Yoshlar” телерадиоканали “Спорт” ва “Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси” дастурлари масъул муҳаррири.
Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган.
Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими






