АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги айрим автобуслар йўналишлари ўзгартирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини так...

'Тошкентдаги айрим автобуслар йўналишлари ўзгартирилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарорига асосан автобус йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида, Тошкент шаҳридаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 2020 йилнинг 15 декабр санасидан 26, 79, 83, 96, 112, 114, 148, 152, 184, 185-автобус йўналишлари мақбуллаштирилади.

Жумладан:

26, 83, 114-сонли автобуслар йўналиши ўзгартирилмоқда;

79, 112, 152-сонли автобуслар йўналиши ёпилмоқда;

96, 148-сонли автобуслар йўналиши қисқартирилмоқда;

184, 185-сонли янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар