АсосийЖАМИЯТ

Сергелида автомобил ювиш шохобчасининг 22 ёшли ходими ўзига топширилган Nexia’да ЙТҲга учради

Интернет тармоғида тарқаётган Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаг...

'Сергелида автомобил ювиш шохобчасининг 22 ёшли ходими ўзига топширилган Nexia’да ЙТҲга учради'ning rasmi

Интернет тармоғида тарқаётган Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарлар бўйича ИИББ маълумот берди.  

"2020 йил 6 декабрь куни тахминан соат 22.40 да Давлатобод кўчасида (Спутник-9) 22 ёшли автоювиш шахобчаси ходими Абдулла Е. унга топширилган "Nexia-3" (давлат рақами 01 V 606 EB) автомобили калитидан фойдаланиб автомобилда йўл қисмига чиқиб, Отабек Ж. бошқарувидаги "Lacetti" (давлат рақами 10 C 649 RA) русумли автомобилга тўқнашган. Тўқнашувга сабаб бўлган ҳолат ўрганилмоқда" дейилади хабарда.

ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмади.  

 

    Бошқа янгиликлар