АсосийДУНË

Экс-президент тиббий ниқобни иягига тушириб таққани учун жаримага тортилди

Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Клаус коронавирусга қарши тиббий ниқобдан нотўғри фойдал...

'Экс-президент тиббий ниқобни иягига тушириб таққани учун жаримага тортилди'ning rasmi

Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Клаус коронавирусга қарши тиббий ниқобдан нотўғри фойдалангани учун 3 минг крона, яъни 135 долларга яқин жарима тўлади, дейилади rg.ru “Чехия ТВ”га таяниб берган хабарда.

Маълумотларга қараганда, Прагадаги марказда байрам тадбири давомида Клаус тиббий ниқобни иягига тушириб таққан. Полициялар ундан ниқобни тўғри тақишни талаб қилишганида у талабни рад қилиб, уларга бўйсунмаган. Оқибатда Клаус полиция бўлимига олиб келиниб, унга жарима солинган, дейилади хабарда.

Шу каби Чехия Республикасида собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Роман Примула ва мамлакатдаги ҳукмрон ANO ҳаракати раҳбарининг биринчи ўринбосари Ярослав Фалтинек ҳам тиббий ниқобдан нотўғри фойдалангани учун жаримага тортилганди.  Улар 21 октябрда фаолияти чекланган ресторанда бирга овқатланишган. У ердан чиққанда эса тиббий ниқобсиз бўлишган. Уларни шу кўринишда репортёрлар суратга олиб тарқатиб юборишган. Шу воқеадан сўнг иккаласи ҳам жаримага тортилган. Карантин тартибига амал қилмаган мансабдор Р. Примула эса Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилган. 

    Бошқа янгиликлар