АсосийЖАМИЯТ

1998 йилдан буён ариқдан сув ичаётган аҳоли мурожаатига қандай ечим топил(а)ди

Учқўрғон тумани Қумтўғон маҳалласи, Янгиобод-13 кўчасида яшовчи бир гуруҳ аҳоли вакиллари...

'1998 йилдан буён ариқдан сув ичаётган аҳоли мурожаатига қандай ечим топил(а)ди'ning rasmi

Учқўрғон тумани Қумтўғон маҳалласи, Янгиобод-13 кўчасида яшовчи бир гуруҳ аҳоли вакиллари номидан “Даракчи” таҳририятига тоза ичимлик суви муаммоси билан шу маҳаллада яшовчи фуқаро Қаҳрамон ота Мелиевдан хат келиб тушди. Биз холат билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур маҳаллада булдик ва фуқаролар билан суҳбатлашдик. 

 – Ёздаку бир нави эплаймиз, лекин қиш қировли кунларда шу сув билан боғлиқ муаммойимиз бироз бизга ноқулайлик туғдиряпти, нега десангиз, мана кўчамизни бошида ариқ ўтган, манашу ариқ сувидан истеъмол қиламиз, дейди Қаҳрамон Мелиев. - Бу ҳам баъзида қуриб қолади ва биз катта каналга боришимизга тўғри келади. Ўзи бу сув ҳам каналдан келади, бироқ босим пасайса ариққа сув чиқмайди. Каналга бориш эса музлама ва ёғингарчиликда бироз хавфли. Бу масала бўйича бир неча бор мурожаат қилдик. Ўтган сафар Учқўрғон сув таъминотидан ходимлар келиб қўл қўйиб беринг, розимиз деб дейишди,-а нимага десам, 2021 йил дастурга кирган. Ўша йили қилиб берамиз, йил тугашига ҳам оз қолдику отахон, аризангизни розилигингиз билан ёпишимиз керак деб қолишди. Ҳа, майли дедим. Бизга шу сув масаласи ҳал бўлса бўлгани. Икки маҳалла нарида водопровод бор, бизни маҳаллада йўқ, ўша пайтларда қолиб кетган экан. Ҳа деганда у маҳаллага сувга боргани ҳам хижолат қиласан одам.

Саҳбатимизга Қаҳрамон отанинг қўшниси қўшилди. Унинг айтишича, уйида ёшлари йўқ қариялар каналга тушиб кетишдан кўрқишади. Устига устак йўлларнинг аҳволи ҳам яхши эмас, газ ҳам хаминқадар. 

Қўлига бир дона челак илиб катта канал томон кетаётган онахонни ҳам суҳбатга тортдик. Мамлакат опа Махмудованинг айтишича, бир гал у анашу канал бўйда, оёқлари тойиб, йиқилиб ҳам тушган. Маҳалла номидан туман сувоқовага боришганда бу маҳаллага аллақачон тоза ичимлик сув тармоғи тортилган деб, план қилиниб чиқариб бўлинган деган маълумотни беришган. 

Биз мазкур ҳолат ва аҳолининг муаммосига ечим топиш мақсадида Учқўрғон туман ҳокимлигида бўлдик ва у ерда туман ҳокимнинг ўринбосари Козимжон Акрамов билан суҳбатлашдик.

Мутассади аҳолига тоза ичимлик суви тортилган, фақат шу 13 кўчадаги 12 та хонадонга тармоқ тортилмагани, амалий ечим ва кўмак бериш мақсадида декбарь ойининг охирига қадар маҳаллага 200 метр полителин трубаси тортилиши “Наманаган сув таъминоти”МЧЖ Учқўрғон туман бўлими томонидан амалга оширилиши, бироқ бунда аҳоли вакилларидан ҳам кавлаш ишларида ҳашарга кўмаклашишларини билдирди. 

Демак мурожаатга шу куннинг ўзида ижобий ечим топишга ҳаракат қилинди. Бироқ ваъда ваъдалигича қолиб кетмаслиги учун биз аҳолидан тез кунларда хушхабар кутиб қоламиз. 

Эслатма ўрнида: “Даракчи” мухлисларининг хабари бўлса биз аввалроқ тумандаги “Нурли кўчанинг, нурсиз йўллари”сарлавхали мақолани чоп этган эдик, унда ҳам аҳолининг носоз йўлдан азият чекиб йўллаган аризаси ўрганилган. Шу куни туман хокими берган маълумотда тез кунларда мазкур кўча ҳам бошланишига шағаллаштириб турилишига келишилган. 

Умида Қўшоқова, Намангандан махсус тайёрланди

 

    Бошқа янгиликлар