АсосийЖАМИЯТ

Пастдарғомда ҳаракатланиб кетаётган жигули ёниб кетди

 7 декабрь куни соат 10:00ларда, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувч...

'Пастдарғомда ҳаракатланиб кетаётган жигули ёниб кетди'ning rasmi

 7 декабрь куни соат 10:00ларда, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р46 автомобиль йўлининг 28-километрида, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган А.У. "Ваз-2103" русумли автомобилни Каттақўрғон йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида, автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

 ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар