1

Британиялик собиқ аскар хизмат давомида саратонга чалинганини маълум қилди

ДУНЁ 22.01.2016, 18:50
Британиялик собиқ аскар хизмат давомида саратонга чалинганини маълум қилди

Британия армиясининг собиқ аскари тери саратонидан вафот этаётганини, иссиқ мамлакатларда хизмат қилган даврида унга қуёшдан ҳимоя қилувчи крем берилмаганидан шикоят қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

 Англиянинг Саут-Шилдс шаҳрида яшовчи 44 ёшли Ли Холлга 2012 йилда меланома(тери саратони) ташхиси қўйилган эди.  Ўтган йилнинг декабрь ойида унга саратоннинг сўнгги босқичида эканлигини айтишганди.

Шифокорларнинг маълум қилишича, британиялик собиқ аскар Кипрда хизмаь қилган пайтда унга қуёшдан ҳимоя қилувчи крем берилмагани саратонни келтириб чиқарган.

Холлнинг айтишича, хизмат  жараёнида унга “Қуёшдан ҳимоя қилувчи ҳеч қандай лосьон берилмаган”. Армияда меланоманинг иссиқ мамлакатдаги ҳарбий  хизмат  натижасида келиб чиққан бўлиши мумкинлигини маъқуллашган. Аммо, қуёшдан ҳимоя қилувчи крем аскарнинг талабига кўра берилишини ҳам қўшимча қилишган.

Холл 12 йил мобайнида Қироллик муҳандислик корпусида сапёр бўлиб хизмат қилган. 1993-1996 йилларда эса у Кипрда хизмат вазифасини ўтаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1