Инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши Ўзбекистон Республикаси Бош қомусида белгилаб берилган. Билиб-билмай жиноят кўчасига кирган, жазони ижро этиш муассасаларида тарбияланиб қилган ишларидан чин дилдан пушаймон бўлган маҳкумлар бугун тўғри йўлга қайтишмоқда.
8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг авф фармонларига кўра бир қанча маҳкумлар бугун ўз оилалари бағрига соғ-саломат қайтмоқда. Мазкур фармон асосида Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш колонияларидан 3 нафар маҳкум озодликка чиқарилди.
Конимехлик Акилбек Нарбаев бундан бир неча йил олдин содир этган жинояти туфайли озодликдан маҳрум этилган эди. Ўз хатосини тушунган ва қилган ишидан пушаймон бўлганлиги боис туғилиб ўсган қишлоғига, оиласи бағрига қайтди.
– Аввало Президентимизга раҳмат айтмоқчиман. Бизларни кечириб, қилмишларимиздан тўғри хулоса чиқаришимизга, ҳаётимизни қайтадан қуришга имкон бердилар , – дейди А.Нарбаев. Ота-онамни, оиламни эслаб азобланардим. Шукур, бугун улар даврасидаман.
Шу куни Акилбек сингари хатирчилик 2 нафар маҳкум ҳам фарзандларининг кулгусини кўриш бахтига муяссар бўлди.







