АсосийЖАМИЯТ

3 500 дан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмоли миқдоридаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётган корхона аниқланди

Энергетика вазирлиги расмий канали маълум қилишича текширувлар чоғида 3 500 дан зиёд хонад...

'3 500 дан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмоли миқдоридаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётган корхона аниқланди'ning rasmi

Энергетика вазирлиги расмий канали маълум қилишича текширувлар чоғида 3 500 дан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмоли миқдоридаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётган корхона аниқланган.

Ушбу суратда кўриб турганингиз каби ноқонуний ғишт пишириш корхоналари минглаб аҳолининг совуқда газсиз қолишига сабаб бўлмоқда. Улар фуқароларнинг иссиқ-совуғига ярайдиган газни кучли босим билан газ тармоғидан тортиб олиши натижасида қуйи қисмда яшайдиган аҳоли хонадонларига газ етиб бориши қийинлашади. 

Натижада чақалоқлар ва оғир беморлар, кекса қариялар бўлган оилалар совуқда газсиз қолиб қийналади. Шундай қишли-қировли кунларда тадбиркорлар ҳам ҳамюртларимизнинг турмуш шароитларини ўйлашлари, инсонлар учун муҳим иссиқлик манбаи бўлган табиий неъматнинг ноқонуний сарфланишидан тийилишлари керак. 

    Бошқа янгиликлар